Термиздаги мактабга Q-Box қурилмаси ўрнатилмоқда. У қандай афзалликка эга?

15:17 21 Декабрь 2018 Жамият
729 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

Халқ сўз Online”. Дилмурод Содиқов. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Сурхондарё вилоятининг 100 та умумий ўрта таълим мактабларига Q-Box қурилмасини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу инновацион қурилма дастлаб Термиз шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига туҳфа этилди.

Q-Box — республикамизнинг чекка ҳудудларидаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи ҳамда талабаларга Wi-Fi тизими шаклида таълим дастурларини ва маълумотлар базасини ўз ичига олган улкан контентдир. Унга компьютер, смартфон, планшет, ноутбук орқали худди Wi-Fiга улангандек кириб, ўзи истаган ресурслардан фойдаланиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, интернетга уланмасдан туриб, керакли маълумотларни мазкур тармоқ орқали олиш имконияти мавжуд. Муҳими, мавжуд ресурсларнинг барчаси махсус ишчи гуруҳнинг тасдиғидан ўтган, текширилган ва миллий қадриятларимиз нуқтаи назаридан хавфсиз эканлигини таъкидлаш лозим. Q-Boxда инглиз, рус, француз, немис, корейс, хитой ва бошқа тилларни ўргатувчи замонавий интерактив курслар, таржимонлар, энциклопедиялар ва бошқа керакли ўқув дастурлари ҳам бор.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Шу маънода, Q-Box мактаб ўқувчиларнинг дарслик билан боғлиқ муаммоларини ечишда кўмак кўрсатади. Чунки ундан барча синфларга оид китобларнинг электрон нусхаси ўрин олган. Маълумот учун Internet Q-Box мосламаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасидаги мавжуд адабиётларнинг босма шаклидаги барча манбаларини ўзида жамлай олади.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи — EDUBOOK қурилмаси билан мактабларни жиҳозлашдир. Персонал компьютерлар нархларининг юқорилиги, кўп мактабларда, айниқса, қишлоқ жойларида моддий-техника базасининг етишмаслигига олиб келмоқда. Натижада, болаларнинг юқори технологиялар ёрдамида интерактив илм олиш жараёни кечикиб, айнан шу соҳада ривожланишда ортда қолмоқдамиз. Арзон ва айнан болаларнинг илм олиши учун мўлжалланган махсус дастурли EDUBOOK компьютерлари ушбу муаммони ечишга қаратилган. Мазкур компютерларда астрономия, геометрия ва чизмачилик, географияга алоқадор 3D чизмалар, махсус лабаратория ишлари ва энг асосийси, болалар учун рақамли кодлаш дастурлари ўрнатилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019