Термизда талабалар фестивали бошланди

14:55 18 Октябр 2019 Жамият
691 0

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни кенг оммага тарғиб этиш, аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида Термиз давлат университетида “Талабалар фестивали”га старт берилди.

Фестивалда биринчи ташаббус доирасида ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида ёш қаламкашлар иштирокида “Ватан менинг нигоҳимда”, “Шаҳримнинг янги қиёфаси” мавзуларида расмлар ва фотосуратлар кўргазмаси ўтказилади. Спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол бўйича мусобақалар иккинчи ташаббус мақсадларини қамраб олади. Учинчи ташаббус доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида “Ахборот технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида маҳорат дарслари бўлиб ўтади. Тўртинчи ташаббус бўйича “Ёшлар кутубхонаси”, “Китоблар карвони” лойиҳалари доирасида китоб ярмаркаси, янги китоблар кўргазмаси, ёш китобхонлар ўртасида “Мен ўқиган китоб” “Заковат”, “Омадли ёшлар” интеллектуал танловлари ташкил этилса, “Тадбиркорлик сирлари”, “Ҳунарлининг қўли гул” мавзуидаги маҳорат дарслари хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишдек эзгу ташаббусни рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи” мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?