Термизда содир бўлган портлаш ҳақида расмий хабар берилди (видео)

13:56 09 Апрель 2019 Жамият
3516 0

2019 йил 8 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида портлаш содир бўлгани ҳақида ИИВ расмий ахборот берди.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 8 апрель куни соат 11:32да Термиз шаҳридаги ”Дўстлик” маҳалласи Алишер Навоий кўчасида жойлашган 10-уйнинг ертўласида, Термиз тумани “Мангузар” маҳалласида яшовчи, шаҳардаги “Термиз Орзу-омад” хусусий корхонаси раҳбари, 1983 йилда туғилган Имомалиев Бегзодга тегишли ҳожатхона қоғози (туалетная бумага) ва пенопластдан тайёрланган тайёр хом ашё (тяга) ҳамда халталанган алебастер қурилиш маҳсулоти сақланадиган омборхонада газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Натижада ертўлага кириш жойидаги зинапоядан, шаҳарнинг Ибн-Сино кўчаси 118-уй 1-хонадонда яшаган, 1958 йилда туғилган Абдурахмонов Рахматуллонинг ва ички хонасидан Ангор тумани “Гулзор” маҳалласида яшаган, ушбу хусусий корхонада ишчи бўлиб ишлаган 1962 йилда туғилган Иномалиев Ражабларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган.

Воқеа жойига Сурхондарё вилояти прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси раҳбар ходимлари чиқишиб, ҳолатни тезкор-тергов гуруҳи иштирокида батафсил ўрганишмоқда, дейилади хабарда.

ИИВ расмий сайтининг русча талқинидаги хабарда бироз бошқачароқ сабаблар келтирилган. Унда қайд этилишича, портлаш Ражаб Иномалиевнинг электрни ёқишидан сўнг содир бўлган.

Суд экспертиза хулосаларига кўра, вафот этганлар 100 фоиз ташқи куйиш ва ис газидан ўткир заҳарланиш натижасида ҳалок бўлган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019