Термизда салкам 45 кг гиёҳвандлик моддасини сотаётган Афғонистон фуқароси қўлга олинди

14:33 06 Июнь 2018 Жамият
247 0
Фото: ИИВ

Сурхондарё вилоятида гиёҳвандлик моддаси сотаётган Афғонистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, тезкор тадбир давомида, вилоятнинг Термиз туманида Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси М.И. икки дона полиэтилен қопларга солинган жами оғирлиги 44 кг. 668 гр. бўлган “опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётгани аниқланган.

Кўрилган чоралар натижасида М.И. қўлга олинди.

   


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар