Термизда Ўзбекистон - Афғонистон ишчи комиссиясининг дастлабки мажлиси ўтказилди

14:50 06 Ноябрь 2019 Жамият
124 0

Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида трансчегаравий савдони ривожлантириш бўйича ишчи комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон томонидан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Афғонистон томонидан Балх вилояти ҳокими Исхақ Рахгузар ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида мулоқот қилишди. Қайд этилганидек, сўнгги йилларда икки қўшни давлат ўртасида ўзаро дўстлик, биродарлик алоқалари янада мустаҳкамланиб, савдо - иқтисодий, транспорт логистикаси, гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқалари тобора ривож топмоқда. Термиз шаҳрида Афғонистон Ислом Республикасининг консуллик идораси фаолият юритаётгани мамлакатларимиз чегараолди минтақалари ўртасидаги ишончли ҳамкорликка янгича руҳ бахш этаётир.

Айтиш жоизки, ҳозирда Сурхондарё вилоятида қўшни мамлакат сармоядорлари иштирокида 111 хизмат кўрсатиш, 49 қишлоқ хўжалиги ва 35 саноат соҳасида қўшма ҳамда хорижий корхоналар фаолият юритаётир.

Термиз туманидаги “Termiz kargo” экспорт марказида қўшни давлат ишбилармонлари учун барча замонавий қулайлик яратилган. Бу ерда “Бир дарча” принципи асосида ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари ҳеч қандай тўсиқсиз, тез ва сифатли амалга ошириляпти. Афғонистонликлар учун виза расмийлаштириш ишлари анча соддалаштирилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида қўшни мамлакатга Сурхондарёдан 45 миллион доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинди. 2019-2020 йилларда афғон тадбиркорлари ҳамкорлигида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида қиймати 46 миллион доллар бўлган 40 лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Мажлисда қўшни давлатлар ўртасидаги чегара, савдо, чегараолди масалалари муҳокама этиб, тегишли таклиф ва тавсиялар илгари сурди. Ишчи комиссиянинг навбатдаги мажлиси келгуси ойда Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори Шариф шаҳрида ўтказилади.

Ишчи комиссия мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон Ислом Республикасидаги махсус вакили Исматулло Эргашев, Афғонистон Ислом Республикасининг Термиз шаҳридаги бош консули Сангин Скандари иштирок этди.

Илҳом Раҳматов, 
“Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019