Термизда Афғонистон консулхонаси очилишига Ўзбекистон розилик берди

12:19 09 Июль 2018 Сиёсат
460 0
Архив фото

Афғонистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси 8 июль куни «Арг» саройида президент Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон раҳбарига илиқ салом ва эзгу тилакларини етказди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, аввало Афғонистон Президентининг 2017 йил декабрь ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар доирасида эришилган келишувларни тадбиқ этиш жараёни муҳокама қилинди. Шу ўринда йирик қўшма инвестиция, транспорт-коммуникация, савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда Термиз шаҳрида Афғонистон консулхонасини очишга Ўзбекистон розилиги тасдиқланди.

Шунингдек, Афғонистон ва чегарадош минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

2018 йил март ойида Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясида иштирок этган ва батафсил нутқ сўзлаган президент Муҳаммад Ашраф Ғани ўз мамлакатида тинчлик жараёнига кўмаклашишга қаратилган фаол саъй-ҳаракат учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019