Термиз шаҳрига Хитойдан замонавий автобуслар олиб келинади

16:27 06 Август 2019 Жамият
260 0

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш учун Термиз шаҳрига Хитойдан замонавий автобуслар олиб келинади. Айни мақсадда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Алишер Амиров, Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев ва бошқа масъуллар Хитой Халқ Республикасининг Цзянсу провинциясига ташриф буюришди.

Делегация вакиллари Янчжоу шаҳрида махсус техникалар, шаҳар ва шаҳарлараро автобусларни ишлаб чиқарувчи “Asiastar” компанияси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ўзаро музокаралар якунида компанияда ишлаб чиқарилган автобус ва микроавтобусларни сотиб олиш бўйича келишувга эришилди.

Айтиш жоизки, “Asiastar” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий автобус ва микроавтобуслар ички ва ташқи бозорда жуда харидоргир. Ушбу автотранспорт воситаларида йўловчилар учун максимал даражада қулайликлар яратилган. Жумладан, юмшоқ ўриндиқлар, совитгич воситалари, салондаги иқлим назорати, мукаммал хавфсизлик тизимлари шулар жумласидан.

Хитойдан олиб келинадиган бу замонавий автобуслар Термиз шаҳрида транспорт хизмати кўрсатиш янада яхшилаш имкониятини яратади.

Илҳом РАҲМАТОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019