Термиз шаҳрида ички ишлар идоралари ходимлари учун барпо этилган кўп қаватли уйлар ўз эгаларига топширилди​

11:53 03 Ноябрь 2019 Жамият
232 0

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Термиз шаҳрида ички ишлар ходимлари учун янгидан бунёд этилган 60 хонадондан иборат 2 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Термиз шаҳрида ички ишлар идоралари ходимлари учун барпо этилган кўп қаватли уйлар ўз эгаларига топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов, тизим ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

– Эътиборлиси, мазкур уй-жойлар 7 фоизлик кредит асосида 15 йил муддатга берилмоқда, – дейди Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати раҳбари, капитан Фарҳод Тошбоев. – Шунингдек, дастлабки бадал маблағи учун вазирлик томонидан узоқ муддатли фоизсиз қарз берилгани ва бошқа имтиёзлар ҳам ходимларга енгиллик яратди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Сурхондарё вилояти ички ишлар идораларида хизмат қилаётган ходимлардан 60 нафарига узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити ҳисобидан уй-жой берилди. Ҳар бири 3 хонали, жами 60 хонадондан иборат 5 қаватли 2 та уй ўз соҳибларига топширилди.

– Бугун қувончимиз чексиз, оиламиз билан янги хонадонга кўчиб ўтдик, – дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори, капитан Фарҳод Маҳмудов. – Уйимиздан, оиламиздан кўнглимиз тўқ, хотиржам бўлсак, ишимизда ҳам унум ва самара бўлиши шубҳасиз.

Вилоят марказидаги уй-жойларни Термиз шаҳридаги “Жалол-Омад-Термиз” ва Термиз туманидаги “Учқизил-Бинокор-Файз” масъулияти чекланган жамиятлари қурувчилари бунёд этишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019