Терговчига 27.500 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинди

Иллюстратив фото
Андижон вилояти, Пахтаобод туман прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши юзасидан фуқаро И.И. (1970 й.т.) жиноят ишининг ўзига оид қисмини ижобий ҳал қилиб бериши учун жами 27.500 АҚШ доллари таклиф қилган. Шундан 7.500 АҚШ долларини нақд шаклда ҳамда “Ж.С.К.” АЖ ҳудудидаги бозор нархи 20.000 АҚШ долларига тенг бўлган савдо дўконини терговчи айтган фуқаро номига расмийлаштириб беришни айтиб пора таклиф қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговчиси вилоят прокурори номига фуқаро И.И. унга пора таклиф қилаётганлиги тўғрисида билдирги билан мурожаат қилган.
Фуқаро И.И. 21.05.2019 йилда терговчига келишилган 27.500 АҚШ долларидан 3.000 АҚШ долларини берган ҳамда “Ж.С.К.” АЖ ҳудудидаги бозор нархи 20.000 АҚШ долларига тенг бўлган савдо дўконини расмийлаштириб бериш учун терговчидан паспорт нусхани олаётган вақтида вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан И.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
- “Российская газета”: “Шарқий экспресс”. Ёхуд Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва туризм инфратузилмаси қай аҳволда? Мутасаддилар жавоб берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
02 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: