Терактни режалаштиришда гумондор бўлган 11 киши ушланди

10:49 25 Март 2019 Дунё
611 0

ГФРнинг Гессен ва Рейнланд-Пфальц федераль ерларидаги қатор шаҳарларда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан аксилтеррор операциялари ўтказилиши натижасида 11 киши ушланди. Бу ҳақда ТАСС Франкфурт прокуратураси маълумотларига асосланиб хабар берди.

“Салафизм тарафдори бўлган Оффенбахда яшовчи 21 ёшли киши ва Висбаденлик 31 ёшли ака-укалар асосий гумондорлардир, - дейилади прокуратура баёнотида. – Улар автомобиль ва ўточар қуроллар ёрдамида ҳужум қилишга келишиб олишган”.

Матбуот хабарномасида эркаклар “иложи борича кўпроқ одам ўлдириш”ни режалаштиришгани айтилади.

Прокуратура версиясига кўра, ушбу шахслар қурол-яроғ етказиб берувчилар билан алоқани йўлга қўйган ва кенг габаритли транспорт воситасини ижарага ҳам олган.

Бошқа қўлга олинганлар террорчилик ҳаракатига тайёргарлик кўришга молиявий ёрдам берган. 200га яқин ҳуқуқ-тартибот вакиллари иштирок этган тинтувлар чоғида 20 минг евро нақд пул, совуқ қурол, гиёҳванд моддалар ва электрон карталар мусодара қилинган.

Барча гумондорларни қамоқда сақлаш бўйича қарор қабул қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019