Темуржон Комилов Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

16:22 21 Май 2019 Сиёсат
433 0

Архив фото | Динара Чиркова, «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 20 май куни Халқ таълими вазири ўринбосарини тайинлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Президент қарорига кўра, Темуржон Комилов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини эгаллади. У халқ таълими соҳасида молиявий-иқтисодий масалаларга масъул ҳисобланади.

Темуржон Комилов халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши бўйича Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 2004 йил бакалавриат ва 2006 йили магистратурани тамомлаган. 2005-2017 йилларда давлат органларида фаолият юритган.

2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида ишлаб келган. 2018 йилда у Ҳисоб палатасининг Бюджет тизими бюджетлари шакллантирилиши ва харажат қисми ижро этилишини назорат қилиш шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келган.

Темуржон Комилов айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори сифатида фаолият олиб бораётган Отабек Назиров ўрнини эгаллади. Эслатиб ўтамиз, Отабек Назиров 2019 йил январь ойида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019