“Темирйўлобод” чорвачилик ва паррандачилик корхонаси фаолиятига назар (фотогалерея)

15:54 25 Январь 2019 Жамият
1174 0

Фото: Ҳаким Йўлдошев, "Халқ сўзи"

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан ОАВ ходимлари учун медиа-тур ташкил этиш яхши анъанага айланган. Жорий йилга режалаштирилган навбатдаги медиа-тур Хоразм вилоятининг Шовот туманида жойлашган “Темирйўлобод” чорвачилик ва паррандачилик мажмуасига уюштирилди.Унда 20 га яқин босма ҳамда электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Фото: Ҳаким Йўлдошев, "Халқ сўзи"

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфида чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослашган 5 та ёрдамчи хўжаликлар мавжуд бўлиб, уларда 5500 бош қорамол, 60 минг бош парранда, 500 бош қўй – эчки, 18 бош зотдор от боқилмоқда.Мазкур хўжаликларда етиштирилган гўшт, сут ва тухум маҳсулотлари темирйўлчилар оилаларига ва аҳолига етказиб берилаётир. “Темирйўлобод” чорвачилик ва паррандачилик мажмуаси акциядорлик жамияти тасарруфидаги энг йирик ёрдамчи хўжалик бўлиб, бу ерда соҳага замонавий технологиялар жорий этилаётгани туфайли юқори самарадорликка эришилмоқда.

Фото: Ҳаким Йўлдошев, "Халқ сўзи"

– Ҳозирги кунда 2 минг 300 бош гольштейн, швиц зотига мансуб наслдор қорамоллар, 30 минг бошдан ортиқ парранда парваришланмоқда, – дейди мажмуа раҳбари Қосимбой Жуманиёзов. – Яқинда Германиядан симментал зотига мансуб 300 бош қорамол олиб келдик.Ҳозирда наслдор қорамолларни иқлим шароитимизга мослаштириш жараёни кечмоқда.Маҳсулдорлиги юқори соғин сигирлардан йилига 8 минг килограммдан ортиқ сут соғиб олиняпти.Тасарруфимиздаги 950 гектар экин майдонида илғор агротехнологиялар асосида озуқа экинлари етиштириш йўлга қўйилди. Шунингдек 18 гектар майдонда янги боғ барпо этдик.

Фото: Ҳаким Йўлдошев, "Халқ сўзи"

Жорий йилда мажмуада омихта ем ишлаб чиқариш, сут ва гўштни қайта ишловчи цехлар ташкил қилинади.Албатта бу саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тараққиётига хизмат қилиб,эл дастурхони тўкинлигини таъминлашга замин яратади.

Фото: Ҳаким Йўлдошев, "Халқ сўзи"

Медиа-тур давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.

Фото: Ҳаким Йўлдошев, "Халқ сўзи"

Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи” мухбири


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019