Темирйўлчилар археологларга тарихий обидаларга шикаст етказмайдиган техникаларни топширди

16:03 27 Август 2019 Жамият
78 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг февраль ойида Наманган вилоятига қилган ташрифида Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археологик ёдгорлик мажмуасида амалга оширилган ишлар билан танишган. Ташриф давомида Ўзбекистон Фанлар академияси Й.Ғуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институтини махсус техника ва автомобиль билан таъминлаш бўйича топшириқ берилган эди.

Куни кеча “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “UzXCMG ” МЧЖ Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган қазиш ишлари учун қулай, мини-экскаватор ва 2 та “Дамас” русумли автомобили институт ходимларига топширилди. Тадбирда институти профессорлари, ёш темирйўлчилар, ОАВ ходимлари иштирок этишди. ,Бу ҳақда жамиятнинг Ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар берди

– Ушбу мини-кскаватор археологик қазишма ишлари учун жудаям қулай ҳисобланади, – дейди тарих фанлари доктори, профессор Абдулҳамид Анорбоев. – Чунки, тарихий обидаларда оғир техникаларнинг ҳаракатланиши унга шикаст етказиши мумкин. Шу боис тўлиқ оғирлиги 1,2 тонна бўлган мўъжазгина экскаваторни танладик. Махсус техникадан Ахсикент археологик ёдгорлик мажмуасидаги қазишмалардан унумли фойдаланамиз. Тақдим этилган автомобиллар 
ҳам янги тарихий обидаларни излаб топиш ва илмий изланиш йўлида биз учун муносиб туҳфа бўлди.

Маълумот учун: Ахсикент – Фарғона водийсидаги энг катта археологик ёдгорлик ҳисобланади. Шаҳар эрамиздан аввалги III   асрда ташкил топган бўлиб, 1621 йилги зилзилада вайронага айланган. Ушбу шаҳар қадимги Фарғона давлатининг пойтахти, сиёсий, маданий, иқтисодий маркази ҳамда Буюк ипак йўлининг асосий кентларидан бири бўлган.

Мажмуа майдонининг 60 гектарга яқин қисми сақланиб қолган. Ер ости сув иншоотининг мавжудлиги ва шаҳар мудофаа учун қулай географик ҳудудда жойлашгани Ахсикент шаҳарсозлигидаги ўзига хос жиҳатлар ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019