Темирйўл вокзалларидаги бепул хизмат турлари аниқлаштирилди

17:50 17 Май 2019 Жамият
322 0

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Ўзбекистон темир йўллари” билан биргаликда йўловчиларга темирйўл вокзалларида ҳамда йўналиш даврида кўрсатиладиган қўшимча хизматлар рўйхатини тасдиқлади.

Унга кўра, юк ташиш аравачасини тақдим этиш, кутиш залидаги Wi-Fi интернет (2 соатгача), ногиронлиги бўлган шахслар учун арава, телефон ҳамда ноутбукларни қувватлантириш, шунингдек, тиббиёт маркази ҳамда кутубхона хизматлари, йўналиш даврида чой, сув, шакар ҳамда кофе тақдим этиш бепул бўлиши лозим. 

Реклама, юкларни ўраш ҳамда сақлаш, VIP зал, сартарошхона ҳамда бошқа хизматлар пуллик асосида кўрсатилиши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019