Telegram орқали 2 та айфоннинг пулига чув тушириб кетди

17:49 28 Февраль 2019 Жамият
290 0

Шу йилнинг 17 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Х.Т. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда интернет тармоғидаги “Apple New” реклама сайти орқали ўзини Қозоғистон Республикаси фуқароси Жаден Гулдана деб таништирган шахс уни алдагани ҳақида арз қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Жаден Х.Т билан Telegram мессенжери орқали гаплашиб, 2 дона “iPhone XS” мобиль телефони сотиб олса, унга яна 1 дона мобиль телефони қўшиб беришини айтиб ишонтирган. 2018 йил 26 декабрь куни Х.Т. банк орқали Ж.Гулданага 1200 АҚШ долларини ўтказган.

Лекин шу кунга қадар мобиль телефонини ҳам, пулларини ҳам қайтариб ололмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилди.

ИИВ фуқароларни чет элдаги нотаниш шахслар интернет орқали савдо-сотиқни амалга оширишни таклиф этса унга алданмасликка чақирган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019