ТДПУда хорижда таълим олишни хоҳловчилар учун махсус ўқув курслари бошланди

00:48 03 Апрель 2019 Жамият
596 0

Фото: ТДПУ матбуот хизмати.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 1 апрелдан хорижда таълим олишга номзод ёшлар учун мўлжалланган махсус чет тилини ўргатиш ўқув курслари иш бошлади. Бу ҳақда “Халқ сўзи ONLINE”га ТДПУ матбуот хизмати раҳбари Дилдора Ибрагимова хабар берди.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур ўқув курслари чет элда малака оширишга номзод профессор-ўқитувчилар, докторантлар ҳамда магистрантларнинг чет тиллари (инглиз, француз, немиз) бўйича билимларини мустаҳкамлашни назарда тутади.

Ўқув курсларида Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент давлат педагогика университетидан нофилологик йўналишдаги профессор-ўқитувчилар, докторант ҳамда магистрантлар иштирок этмоқда.

Хорижда малака оширишга номзодлар учун В1, В2 ҳамда А2 тоифалари бўйича таълим берилади.

Мазкур курсларни муваффақиятли тамомлаган педагогларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси танловида қатнашиш учун махсус сертификат берилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019