ТАТУ таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультетини ташкил этилади

13:27 19 Январь 2019 Жамият
196 0

Фото: ТАТУ

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультети очилади.

Факультетнинг асосий вазифаси республика иқтисодиётининг реал сектори тармоқлари учун ахборот технологияларини дастурий таъминлаш, мобил тизимларни дастурлаш, сунъий интеллект соҳалари бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳисобланади.

Факультетда талабалар тўлов-контракт асосида рус тилида ўқитилади.

Факультет битирувчиларига икки томонлама тан олинадиган ҳамда Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети дипломлари берилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019