Татаристон Президенти юртимизга ташрифини Самарқанддан бошлади

13:21 26 Ноябрь 2019 Жамият
61 0

Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов 25 ноябрь куни ташриф билан юртимизга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди.

Шундан сўнг Рустам Миннихонов Самарқанд шаҳрида истиқомат қилаётган татар миллати вакиллари билан учрашув ўтказди.

Рустам Миннихоновнинг 2017 йил сентябрь ойида юртимизга ташрифи ҳам Самарқанддан бошланган эди. Татаристон Президенти ўшанда шаҳардаги тарихий-маданий ёдгорликлар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганди.

Бу галги ташриф дастуридан вилоятдаги ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам бўлиш ўрин олган. Ташрифнинг иккинчи кунида мартабали меҳмон дастлаб Жомбой туманида жойлашган “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасида бўлиб, маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.

Абдулазиз Йўлдошев(Халқ сўзи)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019