Тасвирий санъат, фото ва дизайн йўналиши бўйича ижодий ишлар кўргазмаси бўлиб ўтди

20:42 22 Август 2019 Маданият
172 0

Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»

Ҳар йили мустақиллик байрами арафасида ижодкорлар ўртасида “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловини ўтказиш анъанага айланган. Танлов доирасида Тошкент Фоточилар уйида тасвирий санъат, фото ва дизайн усталарининг “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” номли эзгу ғоя ўзида мужассам этган ижодий ишларидан ташкил топган кўргазма бўлиб ўтди.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»

Ушбу кўргазмага қўйилган ижод намуналарида сўнгги йилларда бунёдкорлик ишлари, халқ фаровонлиги, ижобий ўзгаришларнинг юртдошларимиз ҳаётида ўз ифодасини топаётгани каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»
  • Кўрик-танловга бу йил қабул қилинган суратлар аввалгилардан анча фарқли. — дейди Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Бошқаруви раиси Исфандиёр ЛАТИПОВ. — Бу йилги суратларда нафақат сиёсий-ижтимоий ўзгаришлар, ютуқлар, ғалабалар акс этган, балки уларда шукроналик аксини ҳам кўриш мумкин. қолаверса, ижодкорнинг ички оламини очиб берувчи, илоҳиётга йўғрилган тасвирий санъат асарлари ҳам кўргазмадан жой олган.

Маълумотларга кўра, “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловига тасвирий санъат, фото ва дизайн бўйича вилоятлардан жами 100 дан ортиқ муаллиф 500 дан ортиқ ижодий ишлар билан иштирок этиб, республика босқичида 50 та муаллиф иштирок этди. Уларнинг 370 та ижодий асарлари кўриб чиқилди. Шундан тавсия этилган 82 та тасвирий санъат, 170 та дизайн, 87 та фото асарлари танлаб олинди.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»
  • Мен ушбу кўрик-танловга илк бор ижодий ишларимни тақдим этдим. — дейди фото йўналиши иштирокчиси Феруза НАЗАР. — Танлов орқали бошқа фото усталаридан янги ғояларга эга бўлдим, яна бир карра тажриба орттирдим десам адашмайман. Кўргазмадан “Навқирон баркамоллик” номи остидаги туркум суратларим ўрин олган. Бунда субҳидамдаги улуғ қадамжолар манзараси акс эттирилган.

Юлдуз ЎРМОНОВА,
“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019