Тасмурадов ва Абдуллаев бугун учинчи Олимпиадаси учун енг шимармоқда

11:56 16 Сентябр 2019 Спорт
90 0

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кун беллашувлари старт олмоқда. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Бугун мусобақанинг учинчи кун дастурида юнон-рим кураши бўйича -60, -77 ва -130 килограмм вазн тоифаларида саралаш баҳслари ўтказилади. Ушбу вазн тоифаларида Элмурат Тасмурадов (-60 кг) ва Мўминжон Абдуллаев (-130 кг) учинчи, Жалгасбай Бердимуратов (-77 кг) эса илк Олимпиадаси учун ҳаракат қилади.

-60 кг: Элмурат Тасмурадов – Геворг Ғарибян (Арманистон)

-77 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Тамаш Лоринц (Венгрия)

-130 кг: Мўминжон Абдуллаев – Милослав Методиев (Болгария)

Кечки дастурда Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган вакилимиз Рустам Ассакалов (-87 кг) бронза медали учун кураш олиб борса, Жаҳонгир Турдиев (-97 кг) японялик Юта Нара билан ўтиш босқичида қатнашади. Таъкидлаш жоиз, Турдиев учинчи ўрин учун курашиш имкониятига эга бўлса, у ҳам келаси йил Токио Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019