Ташқи ишлар вазири АҚШ делегациясини қабул қилди

17:54 23 Июль 2018 Сиёсат
451 0
Фото: ТИВ

23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Ҳенри Эншер бошчилигидаги Давлат департаменти делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Делегация Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари («С5+1») вакилларининг Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил май ойида АҚШга расмий ташрифи ва Президент Доналд Трамп, Маъмурият ва Конгресснинг масъул раҳбарлари билан музокаралари чоғида эришилган келишувларни татбиқ этишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, «С5+1» шаклидаги Ишчи гуруҳ мажлиси кун тартиби нуқтайи назаридан халқаро ва минтақа сиёсатининг баъзи масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Спратлен иштирок этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019