«Тashkent Сity»да қурилиш ишлари қандай кетмоқда? (фото)

12:25 22 Июнь 2018 Жамият
1783 0
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида йирик қурилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

Шу йил бошида пойтахтимизнинг қоқ марказида мазкур лойиҳа бўйича «Тashkent-Сity» шаҳар ичида дунё стандартлари даражасидаги ҳар томонлама мукаммал ва ноёб кўринишдаги бинолардан ташкил топган шаҳарча бунёд бўлиши кутилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Шаҳарча 90 гектардан ортиқ майдонда жойлашган бўлиб, асосий лойиҳа чизмаларига кўра, 8 та лот, яъни алоҳида майдонларга бўлинган. Маълум бўлишича бу ерда элит меҳмонхона ва офислар учун бизнес марказларидан ташкил топган 6 та баланд бино, шунингдек аҳоли яшовчи тураржой бинолари ҳисобланувчи 20га яқин қурилиш иншоотлари мавжуд бўлади. Осмонўпар бинолар 22дан 43 қаватгача ташкил топиши кутилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Айтиш жоизки, Ўзбекистонда бундай баландликдаги иморат илк маротаба айнан «Тashkent Сity»да бунёд бўлади. Асосий лойиҳа ўз тасдиғини топган бўлса-да, 8та лотнинг фақатгина 1-, 5-, 7-лотлари архитектура кўриниши бўйича мутахассислар тасдиғини олган. Қолганларига яна ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ўзгача кўриниш ва қулайлиги бўйича ҳар томонлама мукаммал бўлган бино лойиҳаларида, асосан, Туркия, Италия каби хорижий ҳамкорлар билан бирга иш олиб борилмоқда. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

«6 ой давомида жадал ишлар олиб борилаётган мазкур лойиҳани аввало танлаб олгунимизча анча вақт кетди. Бу жуда мураккаб масала. Зеро, биз кўзда тутган «Тashkent Сity» шаҳарчасидаги ҳар бир бино ўзининг такрорланмас, замонавий кўринишда ва ҳар томонлама қулай, замон талабларига мос, инновацион ютуқларига эга бино бўлиши шарт. Аввало, қоғозлардаги чизмалар ўз тасдиғини топгач макетларга кўчирилди. Унинг ҳам устида ишлаб бўлингач эса чизмаларни реалликка олиб чиқиш учун қурилиш ишларини бошладик. Шахсан мен 1997 йил Ўзбекистонга келган бўлсам, мазкур иш олиб борган лойиҳаларим орасидаги энг мураккабидир. Шундан бўлса керак, масъулият ва ҳаяжонни сезяпман»,- деган 5-лот бош архитектори Эркадир Ўздемир Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматига. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Биргина ана шу 5-лотдаги иш жараёнини кузатадиган бўлсак, бу ерда кундузи 730, кечки сменада 220 нафардан зиёд қурувчи иш олиб боришмоқда. Қурувчилар учун шароитлар муҳайё этилган. Тиббиёт пункти, 600 ўринга мўлжалланган ошхона бўлими, омборхона майдони, хавфсизлик қисмлари ишчилар хизматида.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019