“Tаshkent Сity”:  Шаҳар ичидаги ушбу янги шаҳар жадал суръатларда  ривожланаётган Ўзбекистонимиз салоҳиятини ўзида тўла намоён этади 

17:57 28 Май 2018 Жамият
1381 0
Фото: mg.uz

Бугун мамлакатимиз шаҳарсозлигида эко, смарт ва инновацион технологияларга асосланган лойиҳалар ҳаётга жадал татбиқ қилинмоқда. “Tаshkent Сity” халқаро ишбилармонлик маркази улар орасидаги дастлабкисидир.
 
Президентимиз таъбири билан айтганда, у шаҳар ичидаги янги шаҳар бўлади, катта суръатлар билан ривожланаётган Ўзбекистонимизнинг бор салоҳиятини ўзида тўла намоён этади. Бошқача қилиб айтганда, мазкур муҳташам мажмуа минтақамизда шаҳарсозлик ҳақидаги тасаввурларни бутунлай ўзгартириб юбориши кутилмоқда. Сабаби, бу ерда вақт билан ҳамоҳанг, тараққиётнинг асл намуналарини ўзида мужассам этган, қирқ қаватгача бўлган осмонўпар иморатлар бўй чўзади.

Фото: mg.uz

Янги шаҳарча учун пойтахтимизнинг қоқ маркази — Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ер майдони ажратилган. Айни пайтда ушбу ҳудудда олий мартабали меҳмонлар иштирокида халқаро анжуманларни ўтказишга мўлжалланган Конгресс-холл ҳамда йигирма қаватдан иборат беш юлдузли замонавий меҳмонхона қурилиши бошлаб юборилган. Иккала иншоот ўзаро уйғунликда лойиҳалаштирилган бўлиб, бир-бирини махсус кўприк боғлаб туради.

Фото: mg.uz

Қурувчи-муҳандисларнинг таъкидлашича, мазкур объектлар 2019 йилнинг сентябрь ойига қадар фойдаланишга топширилиши керак. Қолганлари-чи? Умуман, марказда яна қандай объектлар бунёд этилади? Лойиҳанинг афзалликлари, ўзига хос жиҳатлари нималарда кўринади? Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун қандай қулайликларга эга бўлади?

Булар ҳақида “Халқ сўзи онлайн” учун “Tаshkent Сity” халқаро бизнес маркази ҳудудидаги объектларни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича дирекция билан ҳамкорликда эксклюзив тайёрланган таҳлилий мақолада батафсил танишасиз.

Сайтимизни кузатиб боринг.

Саид РАҲМОНОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019