Tashkent Cityʼнинг дастлабки лойиҳаси нега ўзгартирилган?

17:03 31 Январь 2019 Иқтисодиёт
835 0

Tashkent City‘нинг сўнгги тасдиқланган лойиҳаси

Тошкентнинг қоқ марказида қад ростлаётган Tashkent City ишбилармонлик марказининг аввал бошда намойиш қилинган лойиҳаси кейинчалик ўзгартирилган ва ўша ўзгартирилган варианти тасдиқланиб қурилиш ишлари бошланганди. Қурилиш бўлаётган дирекцияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида нега айнан бу лойиҳа ўзгартирилгани тўғрисидаги саволга жавоб берилди.

"Tashkent City"нинг дастлабки лойиҳаси 

— Tashkent City лойиҳасининг дастлабки кўриниши бутунлай бошқача эди. Расмий нашрларда ҳам тарқатилган расм ва видеоларда буни кўриш мумкин. Мисол учун, ҳозирги “бульвар“ қурилаётган 7-лотда ҳам баланд бинолар бўлиш белгиланганди. Лекин кўп ўтмай барчаси ҳозирги кўринишга ўзгартирилди. Эски лойиҳада баланд бинолар, ишбилармонлик марказлари кўпроқ. Кўриниши ҳам қайсидир маънода маҳобатлироқ эди. Ҳозирги кўринишида эса кўпроқ уй-жой комплекслари учун ажратилган. Биринчи лойиҳанинг тасдиқланмаганига нима сабаб бўлди? Молиявий жиҳатми ёки бошқа сабаблари борми?

— Tashkent City лойиҳаси бўйича жуда кўп вариантлар тақдим этилганди, — дея жавоб берди Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Илҳом Маҳкамов. — Ҳозирги кўриниш барча мутахассислар, комиссияларнинг текширувлари ва хулосалари бўйича тасдиқланган. Бунда ҳудуднинг сейсмик ҳолати, биноларнинг Ўзбекистон шароитига мослиги каби жуда кўплаб жиҳатлар инобатга олинган. Хорижий компания вакилларининг маслаҳатлари ҳам роль ўйнаган ва бир шу орқали бир тўхтамга келинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019