“Tashkent City” ҳудудидаги конгресс-ҳоллни “Akfa” давлат учун ҳеч қандай фойдани кўзламасдан қуриб беради

17:54 31 Январь 2019 Иқтисодиёт
847 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

“Tashkent City” ишбилармонлик ҳудудида қад ростлаётган конгресслар зали “Akfa” компаниясига тегишли бўлган “Akfa Dream World” инвестициялари иштирокида барпо этилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Tashkent City” ишбилармонлик ҳудудида бўлиб ўтган махсус матбуот анжуманида маълум қилди.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, зал қуриб битказилгач, тўлиқ давлат ихтиёрига берилади.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

“Akfa” Ўзбекистондаги жуда йирик компания. Ўзбекистонда бўлаётган бундай катта ўзгаришлар вақтида “Akfa”дек катта компаниянинг жим қараб туришга ҳаққи йўқ эди. Президент Тошкентда дунё миқёсидаги тадбирларни ўтказиш учун йирик конгресс-ҳолл қуриш зарурлигини айтиб таклиф берганди. “Akfa Dream World” бу масъулиятни ўз зиммасига олди.

Конгресс-ҳолл қуриб битказилгач, борича давлатга топширилади. Биз уни ҳеч қандай фойда олиш учун қурмаяпмиз. У давлат учун қуриб бериляпти”, дея Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019