“Ташаббус”нинг Қашқадарё вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

18:00 07 Июнь 2019 Иқтисодиёт
206 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти босқичи якунланди.

Анъанавий “Ташаббус” кўрик-танлови кейинги вақтда йилни энг юқори натижалар билан якунлаган, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида ташаббус кўрсатаётган ҳамда мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, ҳудудларларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзига хос рақобат майдонига айланди. 

Танлов иштирокчилари орасида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, бежирим саноат ва истеъмол товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳунармандлик буюмлари билан харидорлар эътибори ҳамда Президент совринига сазовор бўлишга интилувчилар сонининг ортиб бораётгани қувонарли. Кўрик - танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 400 нафардан ортиқ тадбиркор, фермер ва хунарманд иштирок этиб, шундан 73 нафари вилоят босқичи номинацияларида асосий давогар сифатида қатнашди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, таноловнинг асосий йўналиши –тадбиркорлик соҳасида учта номинация ғолиблари танлаб олинди.  

Хусусан, Шаҳрисабз туманидаги “Эко парранда” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Муҳиддин Умидов “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, Яккабоғ туманидаги “Сетора Имкон плюс” МЧЖ раҳбари Наргиза Салмонова “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, Қарши шаҳридаги "Зафар Ғолиб Экспресс" МЧЖ вакили Ғолиб Пирназаров “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритишди. 

Китоб туманидаги ёғоч ўймакорлиги бўйича ҳунарманд “Тўраев Обиджон Олимович” якка тадбиркорлик субъекти “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”, Касби туманидаги  “Юрт ризқи” наслчилик фермер хўжалиги “Йилнинг энг яхши фермери” йўналишларида биринчи ўринга сазовор бўлишди. 

— 2017 йилда ҳам “Ташаббус” танловида иштирок этиб, ғолиб бўлгандик, — дейди “Эко парранда” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Муҳиддин Умидов. — Ташкилотимиз тухум ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Биз Афғонистонга биринчиларда бўлиб тухум экспортини бошлаганмиз. 2017 йилдан буён ҳар йили ушбу хориж бозорига тухум экспорт қиламиз. Жорий  йил ҳисобидан ҳозирга қадар 137 минг АҚШ доллари миқдорида тухум экспорт қилдик. Ҳозир корхонамизда 72 минг бош Германиядан келтирилган Ломман зотли товуқ, 60 минг бош жўжа парвариш қилинаяпти.    
Кўрик-танловда асосий номинациялардан ташқари “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”,  “Йилнинг энг яхши маҳсулоти”,  “Энг масъулиятли ижтимоий шерик”, “Менинг юртим – менинг ифтихорим”,  “Энг яхши кўргазма намойиши учун”,  “Энг намунали солиқ тўловчи”, “Туризм соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун” каби қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. 


Танлов ғолиблари ва совриндорларига махсус дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019