"Ташаббус" бу йил янги форматда ўтказилади. Асосий номинациялар кўпайтирилади

17:00 21 Июнь 2018 Иқтисодиёт
917 0
Фото: Norma.uz

Президент соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган "Ташаббус" республика кўрик-танлови бу гал тамомила янги форматда юқори савияда ўтказилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг охирги бир йиллик фаолияти сарҳисобига бағишланган брифингда маълум қилинди.

Ўрганишларимизга қараганда танлов ғолиблигига, асосан, саноат йўналишидаги тадбиркорлар ғолиб бўлган, - дейди Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшид Ўроқов. - Адолат тамойилини таъминлаш мақсадида янги "Хизмат кўрсатиш соҳасида энг яхши тадбиркор" ҳамда "Энг яхши ёш тадбиркор" каби номинациялар ҳам ташкил этилиб, асосий номинациялар сони бештага етказилди.

Бу йилги танловнинг ҳудудий, яъни туман босқичига июль ойида старт берилиб, жойларда юқори савияда ташкиллаштирилади. Якуний босқичи эса пойтахтимиздаги нуфузли кўргазмалар мажмуасидан бирида, байрамона руҳда ўтказилиши кўзда тутилган.

Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими куз ойларида бўлиб ўтади. Унда барча иштирокчилар қамраб олиниб, иқтисодиётимиз ривожи йўлидаги хизматлари муносиб эътироф этилади.

Саид Раҳмонов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019