Тарихий кун: Саудияда аёллар илк марта автомобиль бошқариш ҳуқуқига эга бўлди

16:37 25 Июнь 2018 Дунё
989 0
Фото: ksa.motory.com

Саудия Арабистони Қироли чиқарган фармон асосидаги рухсатдан сўнг мамлакат аёллари  якшанба тонгида қироллик шаҳар кўчаларига оммавий равишда ўз автомобилларини ҳайдаб чиқа бошлади. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар берди.

Мамалакатнинг сунъий йўлдош телеканаллари автомобиль бошқариш учун рухсат кучга кирган илк дақиқаларданоқ аёлларнинг ўз машиналарида кўчага чиқиши акс этган видеони тайёрлади.

Маълумот учун, 2017 йилнинг сентябрида Саудия Қироли аёлларга автомобиль бошқаришга рухсат берувчи фармон чиқарди. Саудия Арабистони аёлларга автомобиль бошқариш учун тақиқ амал қилган дунёдаги ягона мамлакат эди. Фармон 24 июнь куни кучга кирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019