Тарихда биринчи марта БМТ Бош Ассамблеяси виртуал тарзда ва давлат раҳбарларисиз ўтказилади

23:50 11 Июнь 2020 Дунё
359 0

Коронавирус пандемияси туфайли бу йилги БМТ Бош Ассамблеяси виртуал тарзда ўтказиладиган бўлди. Бу ҳолат тарихда илк бор юз бермоқда.

“Ушбу йиғилишнинг ўтказилиш вақти ҳар йилдагидек 22-29 сентябрга белгиланган, аммо унда мамлакатлар раҳбарларининг олдиндан ёзиб олинган видеоёзувлари намойиш этилади. Менинг тахмин қилишимча, коронавирус пандемияси туфайли халқаро саёҳатларга ва катта миқёсдаги йиғилишларга қўйилган тақиқлар 2020 йилнинг сентябрь ойида ҳам давом этади.

БМТга аъзо давлатларнинг президентлари, бош вазирлари ёки бошқа масъул шахслар ассамблея бошланишидан камида беш кун аввал ўзларининг ёзиб олинган нутқларини ташкилотга юборишлари керак”, дейди БМТ Бош Ассамблеяси президенти Муҳаммад Банде БМТга аъзо давлатларга мурожаат қилар экан.

Тўғридан-тўғри залда ҳар бир мамлакатдан битта ёки иккита вакил қатнашиши мумкин, аммо уларда, албатта, ниқоб бўлиши керак.

Маълумот учун, БМТ Бош Ассамблеяси дунёдаги энг катта дипломатик йиғилиш бўлиб, у 1945 йилда БМТ ташкил этилганидан бери бирор марта бекор қилинмаган. Лекин,бу мажлис икки марта кейинга қолдирилган.

Кечиктиришларнинг биринчиси 1964 йилда иқтисодий инқироз туфайли, иккинчиси 2001 йилда АҚШдаги террор туфайли содир бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?