“Тараққиёт стратегияси” маркази дунё “ақл марказ”лари рейтингида яна эътироф этилди

18:33 04 Февраль 2019 Жамият
214 0

АҚШнинг Пенсильвания университетининг “Таҳлил марказлари ва фуқаролик жамияти” дастури доирасида эълон қилиб бориладиган нуфузли “Global Go To Think Tank Index Report” дунё тадқиқот ва таҳлил марказлари йиллик рейтинги эълон қилинди.

2018 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг “Тараққиёт стратегияси” маркази мазкур рейтингнинг “Best New Think Tanks 2018” номинациясида 27 та янги ташкил этилган “ақл маркази” қаторида эътироф этилди.

Аҳамиятлиси, ушбу рўйхатга МДҲ давлатлари орасидан фақатгина мамлакатимизнинг “Тараққиёт стратегияси” маркази киритилган. Унда, шунингдек, Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” маркази, Германиянинг “Agora Verkehrswende”, АҚШнинг “MGM Resorts Public Policy Institute” каби нуфузли ташкилотлари ўрин олган.

Рейтингни тузиш жараёнида 2016 ва 2017 йиллар давомида фаолияти йўлга қўйилган “ақл марказ”лари ўрганилиб, “TACTSP Global Think Tank Database” маълумотлар базасига киритилган 68 мингдан ортиқ нуфузли экспертлар, журналистлар, сиёсатчилар ҳамда иқтисодий ҳамда сиёсий тадқиқотлар соҳаси мутахассислари ўртасида ўтказилган сўров натижалари асосида тузилган.

“Тараққиёт стратегияси” маркази “ақл маркази” сифатида 2018 йилда қатор муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширди. Жумладан, “Ақл марказ”ларини ўрганиш маркази ва Шанхай ижтимоий фанлар академияси томонидан ўтказиладиган Шанхай “ақл марказ”лари йиллик форумида мамлакатимиз номидан фаол иштирок этди. Марказий Осиё фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ташкил қилинган “Level Up Prize” танловида ғолиб, деб топилди.

Маълумот учун, “Global Go To Think Tank Index Report” тадқиқот ва таҳлил марказларининг йиллик рейтинги “Экспертлик-таҳлилий марказлар ва фуқаролик жамияти” дастури доирасида 2008 йилдан буён эълон қилиб келинади. “Тараққиёт стратегияси” маркази ушбу рейтингга илк бор 2017 йил якунларига бўйича янги ташкил этилган “ақл марказ”лари “топ-50”талигига киритилган эди.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ (“Халқ сўзи”) тайёрлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019