Тақиқдаги автотранспортларга сохта ҳужжатлар тайёрланган

13:58 08 Октябр 2019 Жамият
902 0

“Ўзсаноатқурилишбанк” Наманган минтақавий филиали томонидан вилоят марказида фаолият кўрсатувчи “Axsin tex servis” МЧЖга айланма маблағини тўлдириш ва аҳолини истеъмол товаларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 12 ой муддатга 1 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилган. 

Ушбу кредит эвазига А.Исматуллаевга тегишли “Bobur avtonaqlservis” жамиятига қарашли 4 дона “HOWO”, “SHAANXI” русумли автотранспорт банк томонидан гаровга ва тақиқга қўйилган.

Банк олинган кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмагани учун судга мурожаат этади. 

Наманган шаҳар иқтисодий суд томонидан кредит маблағларини мажбурий ундириш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинган. 

А.Исматуллаев банк филиали гаровга қўйган ва тақиқга олинган транспорт русумларини сотиб юбориш хаёлига келиб турли “ғоя”ларни ўйлаб топади. 

Биринчи навбатда банк мансабдор шахслари имзосини сохталаштиради. Кейин филиал штамп ва муҳрларини қалбакилаштириб, сохта ёзувлар киритади. 

Натижада, гўёки банк томонидан олинган кредит маблағлари тўлаб бўлингани ҳақидаги ҳужжатлар тайёр бўлади. Шундан сўнг А.Исматуллаев қабиҳ ниятини давом эттириб, тақиқга олинган автомашиналарни тақиқдан чиқаришга эришади. Бу ҳақда ЎзА​ хабар берди.​

У “ҳеч ким билмайди” қабилида ишини давом эттириб, энди гаровга қўйилган транспорт воситаларини сотиб юборади ва давлат манфаатларига 771 млн. 191 минг 371 сўм зарар етказади.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Исматуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228 моддаси 1 ва 3 қисми ҳамда 233-моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019