Тақдимот: Қўрбоши Мадаминбек бадиий талқинда

12:31 08 Октябр 2019 Маданият
939 0

Бугун, 8 октябрь куни соат 15:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида иқтидорли ёзувчи Зокир Худойшукурнинг янги “Тузоқ” номли бадиий китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Ушбу бадиий асарда қадим ўзбек халқининг тарихий удумлари, миф ва асотирлари, умуман, халқ оғзаки ижодининг нодир намуналари ўз аксини топган. Қолаверса, халқимизнинг миллий қаҳрамони Мадаминбекнинг озодлик йўлидаги курашлари ҳамда босқинчилар томонидан тузоққа туширилиши таъсирли бадиий бўёқларда очиб берилган.

Мазкур битиклар оддий, халқона услубда баён этилганки, гўёки тарихнинг ажиб кўчаларига сайр қилгандек бўласиз.

Тақдимотда адабиётшунос олимларнинг китоб ҳақидаги фикрлари, шунингдек, муаллиф билан бевосита учрашув, бадиий ижод, келгусидаги ижодий режалар хусусида ҳам мулоқотлар бўлиб ўтади.

Барча китоб шинавандаларини ушбу тақдимотга таклиф қиламиз!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?