Таомларга аччиқ мурч ёки аччиқ қалампир қўшиб ейиш шамоллаш, коронавирус инфекцияни профилактикаси ва давосига кирар экан. Шу ростми?

16:32 17 Октябр 2020 Жамият
526 0

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова қуйидагича жавоб берди:

— Озиқ-овқатга қўшиладиган аччиқ қалампир иштаҳани очиш учун ишлатилиши мумкин, лекин ҳечам COVID 19 билан касалланишни тўхтатмайди ва даволамайди.

Ўзингизни янги коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилишнинг энг яхши усули бу ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни тез-тез совунлаб ювиш ва ниқоб тақишдир. Бундан ташқари витаминларга, оқсилларга бой озиқ-овқатлар истеъмол қилиш, кўпроқ суюқлик ичиш, мунтазам жисмоний машқларни қилиб туриш ҳамда соғлом уйқу организмни инфекциядан ҳимоя қилиш функциясини кўтариш хусусиятига эгадир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?