​Таом касаллик ёки ўлимга сабабчи эмас, балки овқатланиш ва лаззатланиш манбаи бўлиши лозим

16:22 14 Февраль 2019 Жамият
127 0

Иллюстратив фото

Ҳар йили бактериялар, вируслар, паразитлар, кимёвий моддалар билан заҳарланган озиқ-овқат дунё бўйлаб 600 мингдан зиёд кишининг касаллик орттириб олишига сабабчи бўлади. Яна 420 минг киши сифатсиз маҳсулотлар истеъмоли оқибатида ҳаётдан кўз юмади.

Яқинда Аддис-Абеба шаҳрида ташкил этилган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича биринчи халқаро конференцияда ушбу рақамлар келтириб ўтилди, деб хабар берди БМТ ахборот маркази.

Ушбу йирик анжуман БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти(ФАО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти(ЖССТ), Жаҳон савдо ташкилоти, Африка иттифоқи томонидан ўтказилди.

БМТга кўра, сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли туфайли келиб чиқадиган касалликлар соғлиқни сақлаш тизимига ҳам қўшимча юк бўлади ва иқтисодиёт, савдо ҳамда туризмга зарар етказади.

Экспертларнинг фикрича, бундай ҳолат келажакда кам ва ўртача даромад даражасига эга мамлакатларда ишлаб чиқаришнинг пасайишига олиб келади.

“Озиқ-овқатни ҳимоя қилиш – бу барчамизнинг умумий масъулиятимиз”, - деди ФАО бош директори Жозе Грациану да Силва анжуман чоғида. – Биз миллий ва халқаро сиёсий дастурлар доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини ошириш учун биргаликда ишлашимиз керак”.

Конференция иштирокчилари озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ҳосилни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, тақсимлаш, тайёрлаш ва истеъмолгача бўлган барча босқичларда асосий вазифага айланиши керак.

“Таом касаллик ёки ўлимга сабабчи эмас, балки овқатланиш ва лаззатланиш манбаи бўлиши лозим”, - деди ЖСТ бош директори Тедрос Адхан Гебрейесус.

У хавфли овқат ҳар йили юз минглаб одамлар ҳаётига зомин бўлаётгани, ушбу муаммога ҳалигача сиёсий жиҳатдан етарлича эътибор қаратилмаётганини қайд этиб ўтди.

ЖСТ бош директори фикрича, одамлар хавфсиз озиқ-овқатдан баҳраманд бўлишларини таъминлаш янада қатъий норматив ҳужжатлар, лабораториялар, назорат ва мониторинг остидаги доимий инвестицияларни талаб қилади.

“Бизнинг глобаллашган дунёмизда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги – ҳар биримизнинг муаммоимиздир”, - деди Т.Гебрейесус.

У ЖСТ қитъада стандартлар ва қоидаларни кучайтириш учун Африка озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги тузилганини қўллаб-қувватлашини билдирди.

ЖСТ бош директори Роберт Азевед озиқ-овқат хавфсизлигини соғлиқни сақлашнинг марказий элементи деб атади. Бу 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Маълумот учун, конференцияда дунёнинг 130 та давлатидан делегатлар – соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги вазирлари, етакчи олимлар, шунингдек, истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар вакиллари ҳам қатнашди.

Анжумандан кўзланган мақсад хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қилиш масаласига дунё ҳамжамияти эътиборини қаратишдир. Зеро, бу бутун жаҳонда барқарор тараққиётга эришиш йўлида юксалишга хизмат қилади.

Мазкур мавзудаги келгуси конференция 23-24 апрель кунлари Женевада бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019