Танзила Норбоева БМТда чиқиш қилади

20:13 12 Март 2019 Жамият
613 0

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссиянинг 63-сессиясида чиқиш қилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи ONLINE”га Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамова хабар берди.

Тадбирда БМТга аъзо давлатлар делегациялари, халқаро ташкилотларнинг экспертлари, Ташкилотнинг ҳудудий ва функционал филиаллари, хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этмоқда.

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон делегациясининг ташрифи дастурида чет эллик ҳамкорлар, жумладан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА), “БМТ-Хотин-қизлар”, халқаро хотин-қизлар ташкилотларининг раҳбарлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, сессия доирасида Марказий Осиё мамлакатлари номидан “Ҳеч ким унутилмаслиги керак”: Марказий Осиё давлатларида ижтимоий ҳимоя мавзуида махсус тадбир ўтказилади.

Комиссия БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашининг функционал органи бўлиб, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича халқаро стандартларнинг бажарилишини кўриб чиқади ҳамда уларни тўғри амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади.

Ушбу сессиянинг асосий мавзуси “Ижтимоий ҳимоя тизимлари, давлат хизматларидан фойдаланиш ва гендер тенглиги учун барқарор инфратузилма ҳамда аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” бўлиб, унда олий даражадаги умумий баҳслар, вазирликларнинг давра суҳбатлари ва бошқа учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, унинг доирасида аёллар ва жамиятнинг замонавий жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш учун бир қатор масалалар кўриб чиқилади.

Сессия 22 март куни ўз якунига етади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019