Танқиддан сўнг: Мутасаддилар эътибор қаратди. Ҳазиний уй-музейи таъмирланмоқда

16:46 25 Декабрь 2018 Жамият
1024 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

“Халқ сўзи Online”. Элёржон Эҳсонов/Фарғона. Шу йилнинг сентябрь ойида сайтимизда “Ҳазиний уй-музейи эътиборга муҳтож. Мутасаддилар эса жим?” сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Унда шоир туғилиб ўсган Фарғона вилоятининг Катта кенагас қишлоғидаги уй-музейининг хароб ва қаровсиз аҳволга келиб қолганлиги, мутасаддилар томонидан етарли эътибор берилмаётганлиги баён қилинган.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида берган топшириқлари ва Олтиариқ туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 122 бандида ҳам Катта Кенагас қишлоғидаги Ҳазиний уй-музейини қонуний асосда йўлга қўйиш, шу ерда жойлашган Ҳазиний мақбарасини ободонлаштириш муҳим вазифа сифатида белгиланган эди.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Танқидий мақола эълон қилинган кундан уч ой ўтиб уй-музейи ва унинг ёнида жойлашган мақбарада комплекс ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб зиёратчилар учун гўзал масканга айлантирилди.

“Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси ташаббуси билан кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди. Мақбара ва уй-музейни капитал таъмирлаш ва экспонатлар билан бойитиш учун давлат бюджетидан 1 млрд. 200 млн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Ҳозирда музей ва мақбарада қурилиш-монтаж ва пардозлаш, экспонатлар учун махсус витриналарни жойлаштириш ишлари давом этмоқда. 2019 йилнинг биринчи чорагида 200 дона экспонатлар, Ҳазиний даврини ёритиб берувчи уй-рўзғор буюмлари, ранг тасвир асарлари, меҳнат қуроллари билан бирга шоир ва унинг замондошлари ижодига мансуб китоблар, мақолалар ҳамда тошбосма китобларни босқичма босқич келтириб жойлаштирамиз. Таъмирлаш ва ҳужжатлаштириш ишлари якунлангач Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида уй-музей 10 та ходим билан расман фаолият бошлайди”, – дейди Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи раҳбари Баҳодир Ҳошимов.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Шоир ЗиёвуддинҲазинийни Фарғона вилояти халқи чуқур ҳурмат билан Ҳазиний Эшон бува номи билан ардоқлашади. Уй-музейи ва мақбаранинг мукаммал таъмирланиши Катта кенагасликлар учун ҳам чинакам қувонч олиб келди. Олиб борилаётган қурилиш ишларида маҳалла аҳли ҳам томошабин бўлиб турмади. Усталарнинг озиқ-овқатидан хабар олишди, тозалаш ишларида ҳашарлар уюштиришди.

Фото: "Халқ сўзи Online"

“Уй-музейга уч ой олдин келган зиёратчи ҳозир бу ерни танимайди. Давлатимиз ташаббуси билан обод масканлардан бирига айланмоқда. Музейнинг эскириб, синиб, абгор бўлиб кетган шиферлари ўрнига замонавий профнастил ўрнатилди. Томдан чакки ўтарди. Умрини аллақачон ўтаб бўлган электр жиҳозлари алиштирилди. Ташқи ва ички фасадлар таъмирланди. Бинога кириш қисми ва ҳовли қисмида таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда”, – дейди уй-музейи жамоатчи раҳбари Наргиза Ваҳобова.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019