Танлов ғолиблари Лондондаги бизнес мактабига йўлланма олди

15:52 17 Май 2019 Жамият
465 0

Пойтахтимиздаги Халқаро Ҳамкорлик Марказида Creative Spark дастури доирасида Big Idea Challenge танловининг сўнгги босқичи бўлиб ўтди. Бу босқичда рақамли технологиялар, ижтимоий таъсир ва ижодкорлик йўналишларида лойиҳалар кўриб чиқилди.

Creative Spark бу – Британия Кенгашининг беш йиллик дастури бўлиб, Буюк Британия ва дастурда иштирок этувчи давлатлардаги олий таълим муассасалари ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Арманистон, Грузия ва Украинадан иштирокчилар қатнашди.

Creative Spark доирасидаги Big Idea Challenge видео-тақдимотлар танлови, дастур қатнашаётган давлатларнинг ёшларига ўз “стартап” лойиҳаларини амалга ошириш ва бу ҳақда бутун дунёга гапириб бериши учун имкониятдир.

Танловга тақдим этилган барча лойиҳалар мактабдан то докторантура ҳамда иш фаолиятигача ижодий тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга мўлжалланган. Танлов сўнггида бешта гуруҳ ғолибликни қўлга киритди ва улар орасидан Тошкент ахборот технологиялари университети жамоаси Лондондаги Launch Pad бизнес мактабига бир ҳафталик сафарга йўлланмани қўлга киритди. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019