Таниқли америкалик продюсер ўзбекистонлик талаблар билан учрашди

17:07 23 Январь 2019 Маданият
471 0

Фото: Edu.uz

Режиссёр ва моҳир продюсер, “UPF” ташкилотининг дастурлар бўйича директори Даниел Тутт юртимизга сафари давомида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюрди. Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.

Ташриф мобайнида америкалик режиссёр институтдаги ижодкор ёшлар томонидан тайёрланаётган ижод намуналари билан танишди.

– Институтига қилган саёҳатим давомида шунга амин бўлдимки, келажакда бизнинг Ўзбекистондаги фаолиятимизда керак бўладиган кўплаб фикр ва ғоялар етарлича.

Масалан, институтдаги баъзи ёшларнинг анимация ва операторлик маҳорати менга манзур бўлди. Улар билан келажакда бирга ишлаймиз деган умиддаман.

АҚШлик режиссёр Ўзбекистонга “Unity Productions Foundation” нодавлат фонди томонидан тасвирга олиниши режалаштирилаётган ислом дини ва цивилизацияси тўғрисида қисқа метражли фильмга материаллар тўплаш мақсадида ташриф буюрган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019