«Тангем» ўзи иштирок этган янги сериални Ўзбекистонга ҳадя этди

15:08 21 Апрель 2020 Жамият
497 0

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги туристик бренд элчиси, машҳур «Сарой жавоҳири» телесериалидаги Тангем роли ижрочиси Ли Ён Э ўзи иштирокидаги янги сериални Ўзбекистонга ҳадя қилди.

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонасида Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги туристик бренд элчиси, таниқли актриса Ли Ён Э ҳамда «ГроупEигҳт» компанияси раиси Бёнг Жун Сонг билан учрашув бўлиб ўтган.

Учрашув давомида Ли Ён Э Ўзбекистон халқига ўзи бош ролни ижро этган «Саимдан, ранг-баранг хотиралар» номли телесериалини беминнат асосда ҳадя қилган.

Актриса ушбу сериал айни дамда аксарият вақтиниуйда ўтказаётган Ўзбекистон аҳолисига вақтни мазмунли ўтказишига ёрдам беради дея умид билдирган.

Таъкидланишича, ҳозирда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргарликда фильмни таржима ва дубляж қилишга доир ишлар олиб борилмоқда, ушбу жараёнлар ўз якунига етганидан сўнг сериал томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

Маълумот учун: «Саимдан, ранг-баранг хотиралар»Жанубий Кореянинг 30 церийали драмаси бўлиб, кореялик машҳур мусаввир, хаттот ва шоира Шин Саимдан (1504-1551) ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Корея Республикасининг 50 000 вон номиналли энг йирик банкнотасида унинг тасвири акс эттирилган.

Мазкур сериал 2017 йилда Жанубий Кореянинг «СБС» телеканалида эфирга узатилган. Шундан сўнг Хитой, Япония, Цингапур, Малайзия, Таиланд ва бошқа мамлакатлар телекомпаниялари уни эфирга узатади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?