Тамагирлик қилган “Агробанк” ходимлари ушланди (видео)

14:28 07 Июнь 2018 Жамият
873 0

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан “Агробанк” молия муассасининг тўрт нафар ходими тадбиркорларга кредит бериш учун товламачилик йўли билан пул маблағларини ўзлаштиришда гумон қилиниб қўлга олинди.

Ушбу банкнинг Сўх тумани бўлинмаси бошлиғи ўринбосари 500 миллион сўмлик кредитни расмийлаштириб бериш учун 1,5 минг доллар олган. У ушлангандан сўнг қинғир йўл билан қўлга киритилган пулларни етказиб бериш занжири Тошкентга бориб улангани аниқланди. Яъни таъмагирлик билан қўлга киритилган маблағлар “Агробанк”нинг пойтахтдаги бош идорасининг кичик бизнес субъектларини кредитлаш бошқармаси етакчи мутахассисига етказилиши керак бўлган. Бу ҳақда қўйидаги видеода батафсил маълум қилинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар