Таълимни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича 1 миллион долларлик лойиҳага старт берилди

18:27 31 Май 2019 Жамият
593 0

Халқ таълими вазирлиги, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Digital Knowledge Co. Ltd компанияси (Япония) таълимни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича қўшма лойиҳага старт берди.

ХТВ, JICA ва Digital Knowledge Co. Ltd вакиллари мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича баённомани имзолади.

Лойиҳа таълимни бошқариш тизимини жорий этиш орқали мактаб ўқитувчиларининг малакасини ошириш, юртимизнинг барча вилоятларида ягона таълим сифатини таъминлаш ҳамда давлат ва нодавлат мактабларида таълим сифатини оширишга қаратилган.

Қиймати 1 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа давлат-хусусий шерикчилик шаклида амалга оширилади. Лойиҳа JICA томонидан ажратилган грант ҳисобига молиялаштирилади.

Digital Knowledge Co. Ltd компанияси мутахассислари янги лойиҳани амалга оширишда иштирок этади. Жумладан, лойиҳа доирасида мамлакатимизнинг барча вилоятларида жойлашган 14 та пилот мактабларида таълимни бошқариш тизимини жорий этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?