Таълим жараёни инглиз тилида олиб бориладиган Акфа университети ташкил қилинди

12:57 16 Февраль 2019 Жамият
500 0

Акфа университетини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот“ канали маълум қилди.

Қарор билан ташкил этилган Акфа университетда фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади. Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Университетда таълим жараёни инглиз тилида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари Университет томонидан белгиланади.

Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида кундузги шаклда амалга оширилади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот сифатида эътироф этиладиган диплом берилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019