Таълим сифатини баҳолайдиган нодавлат ташкилот тузилади

17:18 14 Октябр 2020 Жамият
204 0

Ҳукуматнинг тегишли қарорига биноан, умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқитиш сифатини баҳолашга муқобил шаклларни татбиқ этиш мақсадида “Билим ва кўникмаларни баҳолаш маркази” нодавлат таълим ташкилоти ташкил этилади.

Бунда “Билим ва кўникмаларни баҳолаш маркази” нодавлат таълим ташкилотининг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

халқаро эътироф этилган таълим сифатини баҳолаш методикасидан келиб чиққан ҳолда умумтаълим мактабларида таълим сифатини баҳолашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш;

умумий ўрта таълимда берилаётган билим ва кўникмалар сифатини тизимли баҳолаш учун назорат ишлари материалларини ишлаб чиқиш;

таълим сифатини баҳолаш бўйича дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари ва муассасалари буюртмасига кўра саралаш, қабул қилиш ва якуний имтиҳонларни ўтказиш;

таълим муассасаларида педагогик фаолият олиб бориш ҳуқуқини берувчи таълим лицензиялари ва сертификатларини жорий этиш.

Мазкур ташкилотни тузиш таклифи Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим ва Адлия вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ҳамда таълим сифатини баҳолаш бўйича фаолият юритадиган халқаро таълим ташкилотларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?