Талабалар икки ҳафталик таътилга чиқарилди (батафсил)

23:38 15 Март 2020 Жамият
191 0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган чора-тадбирлар ҳақида маълум қилди.

Барча ОТМлар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади, таълим муассасаларида карантин жорий қилинади.

Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМлар талабалар турар жойлари (ТТЖ)дан талабалар доимий яшаш жойларига юборилади ва ТТЖлар 18 март куни, вилоятларда жойлашган ОТМлар ТТЖлари 17 март куни ёпилади.

Бошқа вилоятлардан келиб, Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар автобус, поезд ва самолётларда доимий яшаш жойларига қайтиши учун қуйидаги манзилларда имтиёзли чипталар сотилиши йўлга қўйилади:

ЎзМУ

вазирлик ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Тошкент тиббиёт академияси ТТЖ ва ўқув биноси

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти ТТЖ

Тошкент давлат педагогик университети ТТЖ.

ОТМларда мавжуд модуллар профессор-ўқитувчилар томонидан тегишли контент билан тўлдирилади ва таълим масофавий шаклда амалга оширилади.

Вазирликда, ОТМларда (проректорлар, факультет деканлари, мураббийлардан иборат) штаблар тузилади ва талабаларнинг таътилга чиқиши билан боғлиқ ташкилий ишлар мувофиқлаштириб борилади.

Таълимнинг сиртқи шаклида таҳсил олаётган талабалар ҳамда малака ошириш курсларига жалб қилинган ўқитувчилар учун таълим онлайн шаклда ташкил қилинади.

Ҳар қандай оммавий тадбирлар (конференциялар, Наврўз байрами ва б.) ўтказиш тақиқланади, ОТМ илмий кенгаши йиғилиши ихчамлаштирилган таркибда ўтказилади, ихтисослашган кенгашлар фаолияти бундан мустасно.

ОТМлар ва вазирлик ўртасида узлуксиз ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019