Талаба Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида иш бошлади

13:10 08 Август 2018 Жамият
909 0
Фото: Давлат туризм қўмитаси

Вестминстер университети талабаси Саидакбархон Акбаров Давлат туризм қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни Олмазор туманидаги ўтказилган йиғилиш чоғида Президент Шавкат Мирзиёев унинг номзодини шу лавозимга таклиф қилганди. Акбаров йиғилишдаги ўз чиқишида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича амалий таклифлар берди.

Акбаров Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг 4-босқич талабаси саналади, бизнес бошқаруви факультетида ўқийди.

“Ёш бўлишига қарамай, у таълим ва малака ошириш соҳасида тадбиркорлик фаолияти тажрибасига эга. Бу Ёшлар иттифоқининг ёш тадбиркорлари таркибига киради”, - дейилади хабарда.

2013 йилдан 2018 йилгача таълим марказлари тармоғини бошқарган. Шунингдек, у ИТБ фондидан сармояларни жалб қилиш бўйича танловда иштирок этган онлайн таълим дастурини ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Германияда ўтказилган БМТ халқаро конференцияларида иштирок этган.

Давлат туризм қўмитасида Акбаров ёшлар туризмини ривожлантириш, инновацион ғоялар ва смарт туризмни жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳада таълим хизматларини такомиллаштириш билан шуғулланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар