ФИФА ер остида қолаётган таиландлик футболчиларни ЖЧ-2018 финалига таклиф этди

16:43 06 Июль 2018 Дунё
450 0
Фото: РИА Новости

ФИФА Таиланд ғорларидан бирининг тўсилиб қолиши натижасида ер остида қолиб кетган ёш футболчилар ва уларнинг мураббийларини ЖЧ-2018 финалига таклиф этди. Бу ҳақда ФИФА раҳбари Жанни Инфантинонинг уларга йўллаган мактубида ёзилган. 

Мактуб Таиланд футбол ассоциацияси томонидан эълон қилинган. 

«Агар, барчамиз умид қилганимиздек, улар яқин кунларда ўз оилалари бағрига қайтса ва уларнинг саломатлиги саёҳат қилишга имкон берса, ФИФА уларни Москвага, ЖЧ-2018 финалига меҳмонимиз сифатида таклиф қилишдан хурсанд бўлади», — дейилади Инфантино номидан ёзилган мактубда.

Ташкилотнинг қўшимча қилишича, улар 23 июндан бери қутқарув операциясининг боришини диққат билан кузатиб бормоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар