Таиландда сув босган ғорда қамалиб қолган болаларнинг барчаси қутқарилди

16:07 10 Июль 2018 Дунё
625 0
Фото: AP

Таиландда сув босган ғорда қамалиб қолган болаларнинг барчаси қутқарилди. Бу ҳақда Spring News хабар берди.

Khaosod маҳаллий нашрида ёзилишича, қутқарув амалиёти сўнгги босқичига 19 нафар ғаввос жалб этилди.

“Агар барчаси режа бўйича кетса, бугун қолган тўрт нафар бола, шифокорлар, мураббий ва ғаввослар чиқариб олинади”, деганди операциядан олдин унинг раҳбари Чианграй Наронгсак Осоттханакон.

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин 8 боланинг ғордан чиқарилгани ҳақида BBC хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, 12 бола ва уларнинг мураббийи 23 июн куни саёҳатга кетиб Кхао Луанг ғорлар мажмуасида йўқолиб қолганди. Қутқарувчилар уларни орадан 9 кун ўтиб, 2 июль куни сув билан тўлган ғорнинг кичик қоясида жон сақлаётган ҳолатда топишган.

Ғор йўллари муссон ёмғирлари натижасида сув ва бошқа жисмлар билан тўлиб қолгани натижасида болаларни ундан олиб чиқиш осон бўлмаслиги айтилганди. Ҳукумат ғордан кечаю кундуз тинмасдан сувларни насослар ёрдамида тортиб олди. Бу қутқарув ишларига қулай шароитнинг яратилишига олиб келди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019