Таиландда ғордан қутқарилган ёш футболчилар ва уларнинг мураббийи монахга айланишди

19:06 26 Июль 2018 Дунё
301 0
Фото: AP

Бу борадаги тегишли маросимдан сўнг болалар тўққиз кунни ибодатхонада ўтказса, мураббий бир йил руҳоний бўлиб хизмат қилади.

Маросим Чианграй музофотидаги Ват Пхра Тхат Дой Тунг номли энг йирик ибодатхоналардан бирида бўлиб ўтди, деб хабар берди Thai PBS телеканали.

Қайд этилишича, руҳонийлар жамоасига қабул қилинишдан олдин ғордан қутқарилганларнинг сочлари ва қошлари қириб ташланган, тўқ сариқ ранг либос кийишган.

Ёш футболчилар ва мураббий монахликни уларни қутқариш пайтида ҳаётдан кўз юмган Таиланд ҳарбий денгиз кучлари катта сержанти, ҳарбий сузувчи Саман Кунаннинг хотирасини ёдга олиш учун қабул қилган. Маросим пайтида унинг расми марказга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни таиландлик ёш футболчилар ва уларнинг мураббийси йўқолиб қолганди. Кейинчалик улар Кхао Луанг ғорида ёғингарчилик туфайли келиб чиққан тошқин оқибатида қолиб кетишгани аниқланди. Спортчиларнинг барчаси 10 июлга келибгина чиқариб олинди. Мазкур қутқарув ишлари чоғида заҳирадаги ҳарбий 38 ёшли Саман Кунан ҳаётдан кўз юмганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар