Таиландда футболчилар қамалиб қолган ғор ёпилди

16:18 17 Июль 2018 Дунё
393 0
Фото: Апостроф

Таиланддаги ўтган ҳафта 12 нафар футболчи мактаб ўқувчиси ва уларнинг мураббийси қутқарилган Тхам Луанг ғори 17 июльдан расман ёпилди.

Бу ҳақда маҳаллий Учинчи миллий телеканал хабар берди. Маълум қилинишича, у ерда тиклаш ишлари олиб борилаяпти, шунингдек, ноёб қидирув-қутқарув операцияси шарафига ёдгорлик ҳам ўрнатилади.

Чианграй музофоти маъмурияти қутқарув амалиётидан сўнг ғорда бир неча километрлик пластик қувурлар, сувни чиқариб ташлаш учун ишлатилган ўт ўчирувчилар шланглари ва қурилмалари қолиб кетганини айтиб ўтган. Шунингдек, юзлаб артезиан қудуқлари қазилган. Айни пайтда ушбу сайёҳлик масканини асл ҳолига қайтариш ишлари олиб борилмоқда. Шундан сўнг у томоша қилиш учун яна очилади.

Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни 12 нафар футбол жамоаси ўқувчиси ва уларнинг 25 ёшли мураббийси ғорга кириб, муссон ёмғирлари туфайли у ерда қолиб кетганди. Уларнинг барчаси 10 июльга келибгина қутқариб олинганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар