Таэквондочи Никита Рафалович Манчестер Гран-присида совриндор бўлди

12:42 22 Октябр 2018 Спорт
708 0

Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо WTF бўйича нуфузли Гран-При мусобақаси якунланди. Ушбу турнирда Ўзбекистон шарафини тўрт нафар спортчи ҳимоя қилди.

-80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Никита Рафалович мусобақа давомида Греция, Италия ҳамда Россия вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Финал остонасида кечган жангда унга чорак финалда олган кичик жароҳати панд берди ва мағлуб бўлди. Шу тариқа Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланган Рафалович Манчестер Гран-Присининг бронза медали билан кифояланди.

Қайд этиш лозимки, ушбу муваффақият орқали Никита Токио 2020 лицензияси учун қимматли бўлган рейтинг очколарини ишлаб олди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019